Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТУМАНДА ОММАВИЙ СПОРТ ҚАНДАЙ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ?

Бугунги кунда тумани халқ таълим бўлимига қарашли 54 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд. Улар тасарруфида 149 та спорт майдони, 45 та спорт зали фаолият кўрсатмоқда. Хўш улардаги аҳвол қониқарлими?

Туман ҳокимлиги томонидан ўрганишлар жараёнида маълум бўлдики, мавжуд спорт залларининг 37 таси спорт жиҳозлари билан таъминланган, аммо қолганлари таъмирталаб аҳволда. Ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан қамраб олиниши 32,6 фоизни ташкил этмоқда.
Ўрганиш давомида спортнинг инсон саломатлигидаги муҳим аҳамияти етарлича тарғиб этилмаётгани, иқтидорли спортчиларни саралаш, тайёрлаш тизими, муассасаларнинг моддий-техник базасини замон талабларига мослаштириш масалаларида муаммолар борлиги аниқланди.
Мисол учун, айни пайтда мавжуд 11 минг 999 та спорт жиҳозларидан 4792 тасигина яроқли холос. Умуман олганда мактабларда спорт жиҳозларига бўлган эҳтиёж 8239 тани ташкил этади.
2018-2019 ўқув йилларида умумий ўрта таълим мактаблари вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан спорт жиҳозлари билан таъминланмаган.
Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчилари томонидан 96 та спорт тўгараклари ташкил қилинган. Уларда 11 минг 285 нафар ўқувчи мунтазам спорт машғулотлари билан шуғулланмоқда.
Олимпия спорт турлари бўйича иқтидорли ёшларни саралаш ва спортчиларни тайёрлаш борасида стол тениси, кураш (юнон-рум, дзюдо, эркин кураш), бокс каби спорт турларига эътибор қаратилган. Афсуски, оғир атлетика, бадминтон, валейбол, баскетбол каби спорт турларининг ривожланиши ортда қолмоқда.
Бу борадаги камчиликларни бартараф этиш учун туман ҳокимлиги томонидан тақвим-назорат режаси ишлаб чиқилди. Шу асосда умумтаълим мактабларида спортга бўлган эътибор мунтазам ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, спорт мусобақаларини ташкил этишда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.
Бундан ташқари, 2019-2021 йилларда 5, 25, 27, 29, 32, 35, 42, 49, 50, 51, 54-умумий ўрта таълим мактабларида давлат дастури асосида спорт заллари қурилиши режалаштирилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати


Дата добавления: 31/10/2019 11:09;   Просмотров: 717
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку