Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТУМАН ҲАРБИЙЛАРИГА ЭҲТИРОМ

Туман ҳокимлиги бошчилигида Оқмачит маҳалласидаги кўркам базмгоҳда ўз ҳаёти ва қисматини ҳарбий хизматга бағишлаб, айни пайтда фахр-ифтихор, ёруғ юз ҳамда юксак мукофотлар билан кексалик гаштини сураётган собиқ туман мудофаа ишлари бўлими бошлиқлари, бугунги соҳа фидойилари, ҳокимлик ва жамоат такшилотлари вакиллари иштирокида мароқли дийдорлашув тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни туман прокурори Х.Мардиев кириш сўзи билан очиб, миллий армиямиз, ҳарбий ходимларимизнинг ватан тинчлигини таъминлашдаги беқиёс хизматларига алоҳида эътибор қаратди.
Ҳарбий хизмат фахрийлари полковник Б. Тўхтаев, И.Ғафуров, А.Игамбердиев ўзларининг байрам таассуротлари, дил сўзларини изҳор этдилар, туман ҳокими Ш.Жамоловга бундай ғамхўрлик ва эҳтиром учун миннатдор эканликларини билдирдилар.
«Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси О.Алиев, туман ҳокими ўринбосари Ф.Норов меҳмонларга байрам совғаларини тантанали равишда топширишди.
Истеъдодли хонанда туман маданият бўлими ходими Жонибек Ҳусенов ўзининг сермазмун концерт дастурини намойиш этди. Олтмиш кишилик ушбу маънавий-маърифий тадбир барчага илиқ, унутилмас таассурот қолдирди.

Сурат муаллифи Б.ҚОДИРОВ


Последнее редактирование: 22/01/2018 13:23;   Просмотров: 1284
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку