Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Туман аҳолисини қандай муаммолар қийнаяпти?

Жўйи сой маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимлари аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим излади.

Қабулда 20 нафарга яқин фуқаролар томонидан уй-жой олиш, йўл таъмири, моддий ёрдам тайинлаш, тиббий хизмат кўрсатиш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминоти каби 25 дан ортиқ масалалар кўриб чиқилди.
- Набирам бир ёшдан ошди, - дейди Жўйи Аббос маҳалласида яшовчи Адолат Ҳусенова. - Тез-тез қон босими кўтарилиб туради. Даволатиш учун имкониятимиз чеклангани боис бугунги қабулга келиб мурожаат қилдим. Мурожаатимга алоҳида эътибор қаратилди. Туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари томонидан набирамнинг саломатлиги назоратга олинадиган бўлди.
Қумзор маҳалласидан келган Фарида Каримованинг ҳам мурожаати тингланди. Иккинчи гуруҳ ногирони, икки нафар фарзанднинг онаси Фарида ая фарзандларининг моддий таъминоти учун қийналаётганини билдирди.
Туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулфия Рофиева Ф.Каримованинг фарзандлари учун моддий ёрдам ажратилишини таъкидлади.
Қабулда мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Фуқароларга айрим масалалар борасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Ўз мухбиримиз


Дата добавления: 20/09/2019 18:10;   Просмотров: 742
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку