Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТУМАН АҲОЛИСИ УЧУН ЕТАРЛИЧА ТИББИЙ НИҚОБ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛДИ

Юртимизда тарқалган коронавирус пандемиясининг олдини олиш борасида ҳукуматимиз томонидан қатор чора-тадбирлар белгиланиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, туманимизда ҳам бу касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари томонидан тиббий ниқоблар тайёрланиб, дорихоналарга етказиб бериляпти. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари тумандаги "Зулфия" хусусий ишлаб чиқариш савдо фирмасида бўлиб, у ерда тиббий ниқобларнинг тайёрланиш жараёнлари билан танишди. Дорихоналарни тиббий ниқоблар билан таъминлаш, аҳоли эҳтиёжига қараб ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарурлиги таъкидланди. Бунинг учун туман ҳокимлиги томонидан етарлича кўмак берилиши айтилди. Шунингдек, сектор раҳбарлари "СамРафоат текстиль" масъулияти чекланган жамиятида ҳам бўлишди.


Последнее редактирование: 25/03/2020 16:01;   Просмотров: 783
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку