Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЦИТРУС ОҚҚАНОТИ

Халқимиз дастурхонини қиш фаслида ҳам тўкин - сочинлигини таъминлашда иссиқхоналарда еттиштирилаётган мева ва сабзавотларнинг ўрни беқиёсдир. Лекин, бугун дала экинларида бўлганидек, уларда ҳам турли касаллик ва зараркунандалардан зиён кўриш ҳолати кузатилмоқда. Айниқса, Цитрус оққаноти ҳашаротининг ўсимликлар ривожланиши жараёнида кўрсатаётган таъсири жуда хавфли ва ундан доимо ҳушёр бўлиш керак.

Цитрус оққаноти - бу тенг қанотлилар туркумининг алейродид ёки оққанотлар оиласига мансуб, цитрус ва субтропик минтақа ўсимликлари учун жуда зарарли ички карантин зараркунанда ҳисобланади.
Ватани Жанубий - Шарқий Осиё (Хитой, Ҳиндистон) мамлакатлари бўлиб, ҳозирга кунда тропик ва субтропик иқлимли мамлакатларда кенг тарқалган. Шунингдек, Жанубий Хитой, Афғонистон, Япония, Филиппин ороллари, МДҲ давлатларида ҳам учрайди. Бугунги кунда ушбу ҳашарот юртимизнинг деярли барча ҳудудларига тарқалиб улгурган.
Цитрус оққаноти урғочисининг узунлиги 1,6-2 мм. келадиган бир жуфт оққанотга эга, кўзи қора, пушти доғли таннаси оч сариқ, жим турган пайтида қанотлари танасини беркитиб туради. Урғочиси ва эркаги ташқи кўринишидан бир-бирига жуда ўхшаш. Бироқ эркаги урғочисидан майдароқ, танаси ингичка ва узунчоқ, урғочисининг танаси калта ва кенгроқ, қаноти калтароқ бўлади. Мўйлови етти бўғимли, оёқлари икки бўғимли, тирноқли, улар ёрдамида у баргларнинг таг қисмига ёпишиб туради.
Личинкалари янги очиб чиққанда 0,21-0,34 мм узунликда бўлиб, танасининг атрофи калта тукли, 3 жуфт оёқлари яхши ривожланган бўлади. Личинкалар баргларнинг ости қисмига ёпишиб, тумшуғини барг ичига тиқиб озиқлана бошлайди. Шу тариқа личинка барг ширасини сўриб олади ва ўзидан жуда майда томчи-шира ажратиб чиқаради.
Цитрус оққанотига қарши курашишда албатта, мутахассислар тавсиясига амал қилиш ҳамда белгиланган чораларни ўз вақтида қўллаш айни муддао бўлади.

А.РАҲИМОВ,
Ф.АБДУҲАМИТОВ, агроном-нозирлар


Последнее редактирование: 25/01/2019 15:00;   Просмотров: 1199
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку