2020 йил 1 августдан бошлаб, айрим истеъмол товарлари қадоғида ишлаб чиқарувчи томонидан давлат тилида ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида маркировка бўлмаса, мувофиқлик сертификати берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 февралдаги ПҚ-4594 сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3818 сон қарорига қўшимча киритилди.
Маълумки, товарларнинг "эркин муомалага чиқариш (импорт)" режимига божхона расмийлаштируви учун товарларни давлат тилида мажбурий маркировка қилиш талаб этилмайди.
Тўлдирилган қўшимчага кўра, бунда 2020 йил 1 августдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари (истеъмол қадоқларига эга бўлмаган товарлардан ташқари) ишлаб чиқарувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Вилоят божхона бошқармаси Ахборот хизмати
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.