Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТОМОРҚА - РЎЗҒОР ХАЗИНАСИ

Халқимиз фаровонлигини ошириш ва уларни мўл-кўл озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда томорқалардан самарали фойдаланиш катта аҳамиятга эга.

Чунки, улар ўз томорқасида етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг эҳтиёжидан ортиғини бозорга чиқариб сотиш орқали оиласига қўшимча даромад манбаини яратади. Юртбошимизнинг жорий йил 17-18 март кунлари вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириқлари ва «Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан амалга ошириш зарур бўлган чора-тадбирлари тўғрисида» ги йиғилиш баёни (102-банд) ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлигида СамДУ ва СамҚХИ ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, улар иштирокида маҳаллаларда хонадон соҳиблари билан томорқадан самарали фойдаланиш бўйича кўргазмали семинарлар ташкил этилмоқда. Яқинда СамДУ экология кафедраси профессори М.Абдураҳимов бошчилигида профессор-ўқитувчилардан иборат 1-ишчи гуруҳи аъзолари туманимиздаги «Найзатепа» МФЙ да шундай тадбир ўтказдилар. Мутахассислар бир қатор хонадонлардаги томорқа экинлари аҳволи билан яқиндан танишиб чиқдилар. Томорқа эгаларига боғ ва ток, сабзавот, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларининг касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш чоралари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, семинар иштирокчиларига бу борада тегишли ёзма тавсиялар тарқатилиб, улар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарилди.

Т.ЮСУПОВ


Дата добавления: 20/04/2018 14:27;   Просмотров: 1363
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку