Давлатимиз томонидан қишлоқ хўжалигида, айниқса, фермерларнинг фаолият юритишида хизмат турлари таъминотининг кенг қамровли самарали тизими яратиб берилаётгани уларнинг ердан янада юқори даромад олишларига муҳим манба бўлмоқда. Янги технологияларнинг жорий этилиши, хусусан, экинларни суғоришда томчилатиб суғориш тизимини йўлга қўйилаётгани сувни тежаш баробарида ҳосилдорликни оширмоқда. Айниқса, сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда бу усул жуда қўл келмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда туманда 1600 гектар ер майдонидаги экинлар парваришида ушбу технология қўлланилмоқда. Келгусида яна махсус лойиҳалар асосида 500 гектар экин майдонларида томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Хўш, томчилатиб суғориш афзалликлари нимада? Биринчидан, харажат камайиб, даромад кўпаяди, яъни суғориш ишларида сувчилар сони кескин қисқаради. Иккинчидан, сувнинг ички суғориш тармоғида шимиб кетилиши ва буғланишининг олди олинади, асосийси экинларни озиқлантириш ишлари бир жойдан сув орқали ташкил этилади. Агар томчилатиб суғориш технологияси тўлиқ жорий этилса, туманга ажратилган чекланган сув лимитини 30 фоиз қисми тежалади. Бу эса деҳқончиликдаги муаммолар бартараф этилиб, даромад ошишига олиб келади.
Р.МАЛИКОВ, вилоят сув назорат инспекцияси инспектори
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.