Барчамизга маълумки, мусулмон дини ўз нуфузини пайдо этгандан кейин бошқа ҳудудларда ҳам ўз таъсирини ўтказиш ҳаракатлари дин пешволарида бошланади. Албатта ҳеч бир таъсир саъй-ҳаракат, кези келса, зўравонликсиз амалга ошмайди. Ўлкага келган арабистонликлар мусулмон динини жорий этгандан кейин уларнинг бир қисми турли сабабларга кўра маҳаллийлашиб қолиб кетадилар...
Эътироф этиш лозимки, араблар чорводор халқ. Улар саҳро, яйловларда қўй-эчки ва бошқа турдаги молларни боқиш билан шуғулланадилар. Моллар эса экин - тикинларни пайҳон этиб зарар етказмаслиги ёки бир - бириникига қўшилиб кетмаслиги учун ҳудудлар атрофи айрим жойларда пахса девор билан ўраб олинади.
Ўтган асрда эса фуқаролар деҳқончилик, чорводорлик, соҳибкорлик билан шуғулланган. Коллективлаштириш вақтида жамоа "Арабкуч" номини олган. Хўжалик раиси эса ўша вақтда Маҳмуд Туронов бўлган. Кейинчалик мазкур хўжалик номи Якулов номига ўзгартирилади. Шу даврда колхозга Тоҳир Мастонов раҳбарлик қилади. 1937 йилдан бошлаб Қурбон Бахтиев, Иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги даврда Раҳимберди Темиров, Али Алиев, Ҳомид Ахмедов, Абдуҳамид Одилов кабилар бирин- кетин хўжаликка раҳбарлик қила бошлайдилар.
Жамоа хўжалигига 50-йилларда Аҳтам Сафаров раҳбарлик қилаётган даврда хўжалик номи "Москва", Мустақиллик даврида "Дўстлик" номини олади. Шу даврларда бошқарув раислари Раббим Қурбонов, Ҳикмат Асадов, Шароф Отамуродов сингари ишбилармон кишилар раҳбарлик қилиб, хўжалик иқтисодиётини юқори даражаларга кўтарган. Хусусан Ҳикмат Асадов даврида тоза ичимлик суви, электр, газлаштириш йўлга қўйилиб, ободончилик яхшиланди.
Бу давр уста деҳқонларининг ўзига хос ҳикматли сўзи бўлган: "Деҳқон боласи ерни опичлаб катта қилади. У ернинг дарди - сув, қитиғи - чопиқ эканлигини билиб, ердан мўл ҳосил ундира олади" ва ҳамма бунга амал қилган.
Бугунги кунда собиқ жамоа хўжалиги ҳудудида замонавий мактаблар, коллеж, мактабгача таълим муассасаси, ҚВП, новвойхона, турли хил дўконлар, ҳунармандчилик устахоналари фаолият кўрсатмоқда. Турли миллат вакиллари - ўзбек, араб, тожик, туркман, эронилар бир оиладек тинч-тотув, иноқ, бахтли яшамоқдалар.
Саъдулла ОДИЛОВ,
Ўзбекистон халқ таълими аълочиси,
Юқори Арабхона қишлоғи
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.