Самарқанд туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлимига ажратилган 5 та “Дамас” русмли автомобиллар топширилди.
- Тез тиббий ёрдам машиналарининг ажратилиши нафақат тизим фаолиятини ривожлантиришда, асосийси, аҳолига ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишида муҳим ўринга эга, - дейди туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлими бошлиғи Пўлат Хонхўжаев. – Бўлимда “Саll-markaz” фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Алоқа хизматига 5 нафар диспетчер бириктирилган. Улар билан бирга икки нафар шифокор мурожаат қилган фуқароларга тиббий маслаҳат бериш билан шуғулланади. Шунингдек, санитария-эпидемиология осойишталик марказининг 5 нафар ходимлари хизмат олиб боришади.
Тез тиббий ёрдам бўлими ҳудуди ободонлаштирилди. Шу билан бирга “Саll-markaz” учун иккита хона ажратилиб, айни кунда таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда. Тумандаги “Зулфия” масъулияти чекланган жамияти томонидан 1000 дона махсус тиббиёт кийимига буюртма берилган.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.