Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТАРАҚҚИЁТИМИЗНИНГ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ

Мамлакатимиз буюк сана - Асосий қонунимиз қабул қилинганлигининг 26 йиллигини нишонламоқда. Биз босиб ўтилган йўлга назар солар эканмиз, шуни ишонч билан айтиш мумкинки, ўтган тарихий қисқа давр мобайнида фуқароларнинг шахсий, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини тўлиқ таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилди.

Конституциямизнинг ҳаётдаги ўрнини таҳлил этар эканмиз, у нафақат бугунги кунимизнинг, булки буюк келажагимизнинг ҳуқуқий пойдевори эканига яна бир бор амин бўламиз. Зеро инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети моҳияти, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларини ўзида мужассам этган Асосий Қонунимиз ҳар томонлама тараққий этган эркин фуқаролик жамияти барпо этишининг мукаммал дастуриламалидир. Таъкидлаш жоизки, шу давр ичида Ўзбекистон Конституцияси халқимиз қалбидан чуқур жой олди ва дунё ҳамжамиятининг эътирофига сазовор бўлди.
Биз Ватанимиз ва конституциямиз билан ҳар қанча фахр-ифтихор қилсак кам. Чунки, Асосий қомусимизда биродарлик-баробарлик шиори мужассам. Аввало бизга шундай яшаш бахтини берган истиқлол абадий бўлсин.
Конституциямиз барча соҳалар, тармоқлар ва тизимлар қатори нотариал хизмати фаолиятини янада такомиллаштиришини мустаҳкам кафолати бўлиб хизмат қилади.

Муродилло Норматов,
туман 2-сон нотариал идораси нотариуси


Дата добавления: 07/12/2018 15:11;   Просмотров: 910
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку