Мана, мамлакатимизда бўлганидек, туманимизда ҳам мактаб ва коллежлар ўғил-қизлари орзиқиб кутган янги ўқув йилини кўтаринкилик билан кутиб олдилар. Мухбиримиз уларнинг бир гуруҳини суҳбатга тортди.
Бегзод Аҳтамов, 53-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси:
–Мамлакатимизда биз, ўқувчиларнинг пухта таълим-тарбия олишимиз, фанларни яхши ўзлаштиришимиз учун ҳамма шароитлар яратилган. Дарсдан кейинги бўш пайтларимизда истасак фанлар тўгараклари, истасак спорт тўгаракларида қатнашиб ўз билимимизни мустаҳкамлаймиз, ҳар томонлама чиниқиб, саломатлигимизни яхшилаймиз. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Фарзандларимиз биздан кўра билимли, кучли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт!”
Ҳа, озод ва обод Ватанда замонавий типда, барча қулайликларга эга бўлган билим масканлари барпо этилган экан бунга жавобан бизлар аъло баҳоларда ўқиб, фанларни мукаммал ўзлаштириб олишимиз, келажакда мустақил фикрга эга инсонлар бўлиб етишишимиз зарур.
Гулноза Пўлатова, 19-умумтаълим мактаби ўқувчиси:
– Мактабда интилишларимиз, қобилиятимиз ва қизиқишларимиз эътиборга олинган ҳолда таълим-тарбия берилаётган экан, фанларни ўрганиб, сабоқ олишни давом эттириш учун бор имкониятимизни ишга солишимиз керак. Илгари ўкувчилар 9-синфни тугатишдими, рози бўлса, бўлмаса ҳужжатлари коллежларга ўтқазиб кўйиларди. Йўқ, ҳозир ундай эмас. Истаганлар мактабда таълимни давом эттиришлари, хоҳлаганлар эса коллежларда ўқишлари мумкин. Шунга биноан мен ҳам шу ерда ўқиб, билимимни бойитмоқдаман.
Суҳбатдош Н.МУҲАММАД
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.