Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда олиб борилаётган улкан демократик ислоҳотлар йилдан-йилга ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Давлатимиз раҳбари, Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида таъкидланганидек, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида сиёсий партиянинг ҳам ўз ўрни бор. Ваҳоланки, сиёсий партияларнинг жамиятдаги мавқеи ва ўрни унинг халқ билан қанчалик биргалиги ва ҳамжиҳатлиги, одамлар билан мулоқоти, ташаббускорлиги, янги ғоялар сари интилувчанлиги ҳамда бажарган амалий ишлари билан белгиланади.
Жамиятда одамлар қачонки сиёсий партия вакилларининг қайсидир жабҳада кўмагини ҳис қилса уларга ишончи ортади ва уларга эргашади. Маълумки, жорий йилда мамлакатимизда Олий Мажлис ҳамда партиянинг ўз ғоя ва мақсадлари аниқланиб олинганидек, Ўзбекистон ХДПнинг ҳам ўз олдида қўйган устувор вазифалари белгиланди. Уни амалга оширишда халқ сайлаган депутатларнинг ўрни жуда муҳимдир.
Чунки, халқ томонидан сайланган қайсидир сиёсий партия вакили ҳисобланган турли даражадаги депутат халқни тингламоғи, уларнинг фикри-дарди билан яшамоғи, мавжуд муаммоларини ечишда камарбаста бўлиб хизмат қилмоғи лозим. Бироқ маҳаллий кенгаш депутатларининг фаолияти суръат билан ривожланиб бораётгани бугунги давр талабларига ҳамоҳанг, дейиш мушкул. Айни пайтда ҳар бир депутат ўз сайловчилари билан яқиндан мунтазам алоқа ўрнатиши, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш механизмини тўғри йўлга қўя билмоғи ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли жойларга депутатлик сўровлари йўллаши ва муаммонинг ечимини топмагунча тиним билмаслиги муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, депутат ўз сайлов округи ҳудуддидаги ечимини кутаётган барча турдаги муаммоли масалаларни Кенгаш сессияларига олиб чиқиш, масъулиятни ҳис қилмайдиган (айрим) мутасадди ташкилот раҳбарларига нисбатан қатъиятлироқ ёндошмоғи зарур. Бугун даврнинг ўзи биздан шуни талаб қилмоқда.
Яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида туман ва шаҳар кенгашлари депутатлик гуруҳларининг 2018 йилдаги иш фаолиятига нисбатан бир қатор танқидий фикрлар билдирилди. Бундан партия вакиллари бўлган депутатларимиз тўғри ва холисона хулоса чиқаришиб, келгуси фаолиятларида янада халқчилроқ, фаолроқ ва ташаббускор бўлишади, деган умиддаман. Зеро, Биринчи Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек, "Партия дегани - бу мансаб учун, лавозим учун кураш эмас, балки муайян ғоя учун, унинг жамиятда устувор бўлиши ва рўёбга чиқиши учун кураш демакдир".
Исроил МАМАЮСУПОВ,
Ўзбекистон ХДП
туман Кенгаши раиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.