Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТАЛИБАРЗУ ГАЗ МАСКАНИ

(Шеърий фельетон)

Қиш яқин, газ ёнмайди,

Райгазга қатнар кўплар.

Охири фаолларни

Кимдир бир жойга тўплар.

Маҳалла жонкуяри

Гапириб керилади:

Энди газ қувурдамас,

Баллонда берилади”.

Аслида газ йўқлиги

Қарзлигимиз туфайли.

Гап ташлар кимдир: “Газни

Қопда берса ҳам майли”.

Лекин баллонлар учун

Махсус жой қуриш керак.

Маҳалла марказида,

Ер бор, сал суриш керак.

Ҳашар деган удум бор,

Керакли ер сурилди,

Бир ҳафтанинг ичида

Зўр иншоот қурилди.

Атрофи панжарали,

Бехавотир чўкса тун.

Айвони қоровулга

Суппаси баллон учун.

Алқисса бу масканни

Расмана очмоқ жоиз.

Йиғилди маҳалла-кўй,

Сўз олди тўрт-беш воиз.

Суппада ўттизтача

Бўш баллонлар қўйилди.

Иримига деб, катта

Дакан хўроз сўйилди.

Ният қилиб ўқилди

Мулланинг тиловати.

Хўроз қайга йўқолди?

Қолди юлинган пати.

Сўнгра замон талаби,

Лентани кесди бир чол.

Бу маскан кўпдан буён

Турар - кўзга тушган хол.

Маҳалла-кўй қиш бўйи

Ўтин тополмай ҳалак.

Уч ой ўтди, баллондан

Ҳалигача йўқ дарак.

Яхши бўларди, “Райгаз

Етиб элнинг додига,

Талибарзудаги жой

Кошки тушса ёдига.

Чунки, халқнинг меҳнати

Кетмасин ҳеч беҳуда.

Чиройли бир иншоот

Баллонсиз хунук жуда.

Шароф МАМАДАЛИЕВ, Талибарзу маҳалла фуқароси


Последнее редактирование: 03/04/2017 13:02;   Просмотров: 1467
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку