Яқинда туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежида "Тадбиркорликнинг қонунчилик асослари, бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш, коммуникацияларга уланиш" мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди.
Унда қайд этилдики, бугун мамлакатимизда табдиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқлари, Президент фармон ва қарорлари ҳамда ҳукумат қарорлари асосида юртимизда тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилди, уларнинг молия-хўжалик фаолиятини фақат солиқ идоралари текшириши мумкинлиги ва табдиркорларга нисбатан ҳар қандай санкциялар суд қарорига биноан қўлланилиши белгиланди, шунингдек, ҳисобот тақдим этишнинг барча шакллари ва турлари, тадбиркорлар фаолиятига асоссиз аралашув ва текширишлар сони кескин қисқартирилди.
Қолаверса, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ишончли ҳуқуқий-ҳимоясини таъминлаш, бу йўналишда қабул қилинган ҳуқуқий норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаган ҳолда амалда тўлиқ ва бир хилда ижросини ташкил этиш - барча давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг устувор вазифаси саналади. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик - жамиятимизни бугунги ва келажак тараққиётига мустаҳкам таянч бўлиши шарт. Зеро, тадбиркорликни ривожи юртимиз иқтисодиётининг юксалишига олиб келади.
Р.РАҲМАТОВ,
марказ директори
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.