Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТАДБИРКОР ЎЗ МАБЛАҒИ ҲИСОБИДАН БОҒЧА ҚУРАДИ

Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов тадбиркорларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммолар юзасидан мурожаатларини эшитди.

Бу галги учрашувда ўндан ортиқ тадбиркор ер майдони ажратиш, хусусий мактабгача таълим муассасаси, меҳмонхона қуриш, тиббий марказ ташкил этиш каби масалаларда мурожаат қилди. Жумладан, Самарқанд тумани Пулимуғоб маҳалласида яшовчи Азамат Мажидов шу маҳаллада хусусий мактабгача таълим муассасасини қуриш учун ер майдони ажратишга ёрдам сўради.
- Маҳалламизда мактабгача таълим муассасаси йўқ, - дейди А.Мажидов.
- Ўз маблағим ҳисобидан ҳудудда боғча қуришни мақсад қилганман. Аммо қурилиш учун бўш жой топилмади. Фақатгина туман халқ таълими бўлими ҳудудида шундай жой бор экан. Ушбу масалада туман ҳокимлигига мурожаат қилганимда улар ер майдони халқ таълими бўлимига қарашли бўлганлиги сабабли қарор чиқариб беролмаслигини билдирди. Вилоят ҳокимининг қабулида шу масала бўйича мурожаат қилдим ва муаммом ижобий ҳал этиладиган бўлди. Учрашувда тадбиркорлар мурожаати жойида ҳал этилди. Муаммоли масалаларга ечим топиш борасида мутасаддиларга вазифалар берилди.

Бахтиёр МУСТАНОВ


Дата добавления: 15/02/2019 13:51;   Просмотров: 875
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку