Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТАБИБЛАРГА ҲАМ ЭҲТИЁЖ БОР

Инсоният қадим-қадим замонлардан бери ўсимликларнинг шифобахш хусусиятларидан баҳраманд бўлиб келмоқда. Дастлаб инсон учун озиқ-овқат вазифасини ўтаган нарса, ўсимликнинг меваси, илдиз ва илдиз мевалари ҳамда ҳайвонот маҳсулотлари бўлган.

Ўсимликларнинг шифобахш томонларини аниқлашда ҳайвонлар устида олиб борилган кузатишлар маълум даражада самара берган. Асрлар давомида шундай кузатишлар авлоддан-авлодга ўтиб, сайқал топди. Машҳур юнон табиби Гиппократ ўзининг "Корпус Хиппократинум" асарида тиб илми ва дори-дармонларга оид кўп маълумотлар қолдирган.
Тиббиёт фанининг ривожланишига қадимдан Осиё мамлакатларининг ҳам маълум даража шоён ҳиссаси бор. Хусусан Ҳиндистон, Тибет, Хитой ва Араб давлатларида ўсимликлар билан даволаш кенг тус олди. Шарқнинг машҳур олимлари Мусо-ал-Хоразмий, Абу Бакр-ар-Розий, Абу Райҳон Беруний, Абу Мансур Бухорийлар ҳам тиббиёт фанининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган.
Марказий Осиёнинг энциклопедик олимларидан бўлган Абу Али ибн Сино ўзининг "Ал-қонун" асарида 900 га яқин ўсимликларнинг шифобахш хусусиятлари тўғрисида маълумот беради.
Ўзбекистоннинг машҳур олимларидан профессорлар О.Содиқов, С.Юнусов, Х.Холматов, М.Набиев, А.Иброҳимов, М.Шодмоновлар тадқиқотларига қараганда, табиат неъматларидан олинадиган дори-дармонлар сунъий равишда тайёрланадиган перепаратларга нисбатан афзаллиги билан ажралиб туради.
Ўзбекистон дунёда шифобахш ўсимликлари билан машҳур. Бежизга халқимизда "Дард борки, даво бор" мақоли ишлатилмайди. Инсон дардга чалиндими, албатта, шифокор ёки табибга шифо излаб мурожаат этади.
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора - тадбирлари тўғрисида"ги Қарорини зўр қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Қарор ғоятда ўз вақтида чиқарилган ҳужжатдир.
Бугун қайси дорихоналарга кирманг, пештоқларида дид билан териб қўйилган, турли касалликка даво бўлувчи, лабораториядан ўтказилган, сертификатланган, фармацевтика корхоналарида шифобахш ўсимликлар наъматак, мойчечак, маврак, қари қиз сингари ва бошқа доривор гиёҳлардан тайёрланган сироп, дамлама ва малҳамларни кўрасиз. Бу эса халқ табобатида аҳоли саломатлиги йўлида олиб борилаётган ишларни яққол самарасидир.

Ҳожи Қамар Муаззамов


Дата добавления: 14/12/2018 12:14;   Просмотров: 959
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку