Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТАБАРРУК ШАҲРИМИЗ ЙИЛНОМАСИДАН

Шаҳарга 1888 йилда Красноводск томондан темир йўл келтирилди.

1905 йилда Маҳмудхўжа Беҳбудий Самарқандда биринчи бор Янги усул мактаби очди.
1927 йил Самарқандда олий педагогика институти очилди. Институт 1930 йилдан бошлаб Ўзбек давлат педагогика академияси деб юритилди.1933 йилда педагогика академияси Ўзбекистон давлат университетига айлантирилди.
1928 йилда Самарқандда аэропорт қурилиб, ишга туширилди.
1931 йилда шаҳарга дастлабки водопровод ўтказилди.
Самарқанд вилояти 1938 йил 15 январда ташкил топган. Маркази-Самарқанд шаҳри эса эрамиздан аввалги VIII асрда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистонда иккинчи йирик шаҳардир.
1957 йил 10 октябрда шаҳарда илк троллейбус қатнай бошлади.
Самарқанд шаҳри 1924-1930 йилларда Ўзбекистон пойтахти вазифасини бажарган (XIV ва XV асрлар давомида Темурийлар салтанатининг пойтахти бўлган).
1959 йилда Бухоронинг зангори ёқилғиси қадимий Самарқандга ҳарорат бахш этди.
1964 йил октябрда шаҳардаги опера ва балет театри очилди.
1969 йилнинг октябрида Ўзбекистон ССР Фанлар академияси археология институтининг Самарқанд тарихий музейи фаолият бошлади.
1993 йил Самарқандда Ўзбекистонда ЎзФА нинг филиали очилди.
1994 йил 8 ноябрь Самарқанд давлат чет тиллар институти ташкил этилди.
1996 йил 18 октябрь Самарқанд шаҳри куни деб белгиланди.
1999 йил Самарқандда “Сам Кочавто” қўшма корхонаси иш бошлади.
2000 йил 17 ноябрь Самарқандда Имом Абу Мансур ал-Мотрудий таваллудининг 1130 йиллиги муносабати билан олимнинг мақбараси очилди.
2001 йилда Самарқанддаги педагог ходимлар малакасини ошириш институтига Махмудхўжа Беҳбудий номи берилди.
2017 йилнинг 30 июлида Тўрон Фанлар академиясининг Самарқанд филиали очилди. (2017 йил 26 мартда ваколатхона мақомини олган эди)

Н.МЕҲРАНГИЗ тайёрлади.


Последнее редактирование: 20/10/2017 12:37;   Просмотров: 1271
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку