Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

СУВ ТЕЖАЛСА, СЕРОБ БЎЛУР...

Тумандаги Ирригация бўлими биносида Европа Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё Минтақавий Экологик Маркази ва унинг Ўзбекистондаги филиали ҳамда "Сувчи" Жамоат Бирлашмаси томонидан Европа Иттифоқининг "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш" дастури доирасида "Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш" лойиҳаси бўйича семинар ўтказилди. Унда тумандаги фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари, "Сувчи" Жамоат Бирлашмаси мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.

Тадбирда Сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш Республика "Сувчи" Жамоат Бирлашмаси директорлар кенгаши раиси Тоҳир Мажидов, "Дарғом" ирригация тизими мутахассиси Акбар Пардаев, "Зарафшон" ирригация тизими мутахассиси Маҳмуд Юсупов, Самарқанд вилоят фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси ўринбосари Алишер Қаршиев, Сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш Республика "Сувчи" Жамоат Бирлашмаси экология бўйича мутахассиси Алимардон Хўжақулов мамлакатимизда сувни тежаш, томчилатиб суғориш технологияси, маиший ва саноат чиқиндилари, уларни тўплаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш, минтақамиз ва мамлактимизда сув ресурслари ва сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзладилар. Иштирокчиларга "Томчилатиб суғориш" ва "Фермер фикри" номли видеороликлар намойиш этилди. "Кўчма эгилувчан қувурдан фойдаланиш" ҳамда "Томчилатиб суғориш" бўйича тавсияномалар тақдим қилинди.
- Бугунги кунда мамлакатда сув тежаш технологияларини жорий этиш умуммиллий масалаларнинг асосийларидан бўлиб қолди, - деди Сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш Республика "Сувчи" Жамоат Бирлашмаси директорлар кенгаши раиси Тоҳир Мажидов. - Сув тежалса, ҳамма сероб бўлади. Сув тежаш технологиялари фақатгина томчилатиб, ёмғирлатиб, тупроқ остидан, эгилувчан қувурлар ёрдамида, эгатларга плёнка тўшаб эмас, балки суғориладиган ерларни ҳолатини яхшилаш, сув олиб келувчи канал ва суғориш жўяклари ўлчамиларни ўзгартириш, ёмғир ва қор ҳамда бошқа сувларни ўз ҳажмига нисбатан 40-50 баробар кўп шимиб олувчи химик гранулалардан фойдаланишга боғлиқлигини унутмаслик зарур. Ирригацион каналларни сув шимилишига қарши ҳар хил қопламалар билан қоплаш, давлат томонидан ҳар хил имтиёзлар бериш, ҳар хил инновацион маҳсулотлардан ("Томчи") фойдаланиш, насос станциялари ва қурилмалари иш режимини ўзгартириш, барча сув олиш нуқталарини сув ўлчаш воситалари билан жиҳозлаш, янги сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқиш ва фойдаланилаётганларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, сув истеъмолчилари ва аҳоли орасида сув ресурслари ва улардан тежаб-тергаб фойдаланиш тўғрисида ҳар хил тадбирлар ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Тадбир қатнашчилари томчилатиб суғориш технологияси, паст босимли томчилатиб суғориш тизими, сув ресурслари ва экология ҳамда чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича берилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда ўзларининг бундан кейинги фаолиятларида бу масалаларни аҳоли онгига орасида янада кўпроқ тарғиб этиш лозимлигини таъкидладилар.

Дилрабо НАСИМОВА


Последнее редактирование: 31/10/2019 13:38;   Просмотров: 795
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку