Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

СОЛИҚ МОНИТОРИНГИ НИМА ВА У КИМЛАРГА ТАтБИҚ ЭТИЛАДИ ?

Солиқ мониторинги солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-455-сонли Қонунига Ошибка! Закладка не определена.асосан солиқ кодексига ўзгартириш киритилиб 2018 йилнинг 1 январидан жорий қилинган.

Унга биноан солиқ мониторингининг предмети солиқ мониторингида иштирок этаётган солиқ тўловчи томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши таъкидланди.
Солиқ мониторинги ўтган йил якунларига кўра, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра энг кам иш ҳақининг етмиш минг баравари миқдоридан ортиқни ташкил этган солиқ тўловчига нисбатан амалга оширилиши мумкин.
Солиқ мониторинги солиқ тўловчининг солиқ мониторингида иштирок этиш тўғрисидаги аризаси бўйича давлат солиқ хизмати органи билан солиқ тўловчи ўртасидаги ўзаро ахборот алмашинуви регламентига мувофиқ давлат солиқ хизмати органининг солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади.
Солиқ тўловчи томонидан кейинги йилда солиқ мониторингида иштирок этиш тўғрисидаги ариза солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига жорий йилнинг 1 июлидан кечиктирмасдан ёзма, шу жумладан электрон шаклда тақдим этилади. Мазкур аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органи солиқ мониторингини амалга ошириш ёки амалга оширишни рад этиш тўғрисида бир ой ичида қарор қабул қилади. Солиқ мониторингини амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши керак. Солиқ мониторингини амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун солиқ тўловчи томонидан солиқ мониторингини амалга ошириш тўғрисидаги ариза ўз вақтида тақдим этилмаганлиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этилганлиги, шунингдек регламент талабларига риоя этилмаганлиги асос бўлади. Солиқ мониторингини амалга ошириш ёки амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги қарор у қабул қилинган кунда солиқ тўловчига ёзма шаклда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади. Солиқ мониторинги солиқ тўловчининг ҳузурига бормасдан давлат солиқ хизмати органи жойлашган ерда амалга оширилади. Солиқ тўловчи солиқ мониторингида иштирок этиш тўғрисидаги аризани тақдим этган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган календарь йил солиқ мониторингининг даври ҳисобланади. Солиқ мониторинги солиқ мониторинги амалга ошириладиган йилнинг 1 январидан бошланиб, кейинги йилнинг 1 июнига қадар амалга оширилади. Солиқ мониторингини амалга оширишда давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши билан боғлиқ зарур ҳужжатлар, маълумотлар, тушунтиришларни талаб қилиб олишга ҳақли. Талаб қилиб олинадиган ҳужжатлар, маълумотлар ва тушунтиришлар давлат солиқ хизмати органига ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда тақдим этилади. Солиқ мониторинги жараёнида талаб қилиб олинадиган ҳужжатлар, маълумотлар ва тушунтиришлар солиқ тўловчи томонидан тегишли талабнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда тақдим этилиши керак.

О.Ёдгоров
туман Давлат солиқ инспекцияси ЮШСМ бўлими бошлиғи


Дата добавления: 30/03/2018 15:29;   Просмотров: 1088
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку