Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

СОЛИҚ КОНЦЕПЦИЯСИ - ЕНГИЛЛИКЛАР КАФОЛАТИ 2

Дивидентлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи ставкасини 10 фоизгача пасайтириш;

ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 1 миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш. Бунда, йиллик оборот (тушум)нинг 1 миллард сўм этиб белгиланган чегаравий миқдори 3 йилда камида бир марта қайта кўриб чиқилади;
барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан оборот (тушуми) 1 миллиард сўмгача бўлган юридик шахслар учун юридик шахсларнинг мол-мулк, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этиш;
йиллик обороти (тушуми) 1 миллиард сўмгача бўлган солиқ тўловчилар учун оборотдан (тушумдан) солиқни 4 фоиз миқдордаги базавий ставкадан келиб чиқиб ҳисоблаш ва тўлаш тартибини ҳамда қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий равишда тўлаш имконияти белгиланади;
ягона ер солиғи тўловчилар учун солиқ солиш тартибини сақлаб қолинди.
Шунингдек, 2019 йил 1 январдан бошлаб:
календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловини 4 фоиз ставкада тўлашга ўтказилди.
Календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайди.
2019 йилнинг 1 март ҳолатига Президентимизнинг тегишли фармони ҳамда қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд тумани бўйича қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони 244 тага етди ва ўтган йилга нисбатан солиқ тўловчилар сони 8 бараварга ошди. Шунингдек, юридик шахслар тўлайдиган мол-мулк ва ер солиқлари тўловчилар сони ҳам ўтган йилга нисбатан 7 ва 14 бараварга ошди ва солиқ тўловчилар томонидан белгиланган тартибда солиқ ҳисоботлари тақдим қилиб келинмоқда. Туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар юзасидан семинарлар орқали ҳамда бевосита жойларга чиқиб солиқ тўловчиларга тушунтиришлар бериб келинмоқда.

О.ЯДГАРОВ,
туман ДСИ бошлиғи вазифасини бажарувчи
Р.ЖЎРАЕВ,
"Солиқ-сервис" ДУК корхонаси туман филиали бош мутахассиси


Дата добавления: 15/03/2019 12:53;   Просмотров: 840
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку