Маълумки, 2018 йилнинг 29 июнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги 5468-сонли Фармони қабул қилинди.
Мазкур фармонда солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш борасида бир маромда иқтисодий ўсишга, ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни оширишга, соғлом рақобат муҳтини шакллантиришга, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлашга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммоларни кўрсатилган.
Хусусан, умумбелгиланган солиқларни тўловчилар учун солиқ юки даражасининг юқорилиги, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган фарқнинг сезиларлилиги ва солиқ тўловчилар томонидан ходимларнинг реал сонини ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини яширишга олиб келувчи меҳнатга ҳақ тўлаш фонди солиқ ставкаларининг юқорилиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Фармон билан Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишлари сифатида иқтисодиётга солиқ юкининг даражасини камайтириш, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича солиқларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги номутаносибликларни бартараф этиш ва солиқларни унификатция қилиш орқали уларнинг сонини оптималлаштириш, шунингдек, ўхшаш солиқ солиш базасига эга бўлган солиқларни бирлаштириш, солиқ ҳисоботларини қисқартириш ва соддалаштириш, операцион харажатларни минималлаштириш кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси доирасида 2018 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисидаги ПК-4086 сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарор асосида 2019 йил 1 январдан бошлаб барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорида жорий этилди, шундан 0,1 фоизини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақаларига йўналтирилади.
Фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган 8 фоизлик суғурта бадалларини бекор қилинади;
Пенсия тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали) да давлат улуши 50 фоиз ва ундан миқдорда бўлган юридик шахслар, устав жамғармаси (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан кўпроқ миқдори давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тизимлари учун ягона ижтимоий тўловни 25 фоиз миқдорида белгиланди, шунингдек, бошқа юридик шахслар учун ушбу тўлов ставкасини 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилди;
- давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг обороти (тушуми)дан ундириладиган мажбурий ажратмаларни бекор қилинади;
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун - 22 фоиздан 20 фоизгача пасайтирилди.
О.ЯДГАРОВ,
туман ДСИ бошлиғи
вазифасини бажарувчи
Р.ЖЎРАЕВ,
"Солиқ-сервис" ДУК
корхонаси туман филиали бош мутахассиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.