Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3802-сонли қарорига асосан
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг "Республика ахборот-маслаҳат маркази" ва "Солиқ декларацияларини қайта ишлаш маркази" давлат унитар корхоналари негизида "Солиқ-сервис"давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий марказларини тузган ҳолда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган ва бугунги кунда мазкур марказлар тузилган.
"Солиқ-сервис" ДУКнинг асосий вазифалари қуйидагилар: солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда техник жиҳатдан кўмаклашиш, шунингдек, ҳисоботлар ва декларацияларни қабул қилиш бўйича солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш юзасидан Давлат солиқ хизмати органларига амалий ёрдам бериш;
"call-марказ" махсус сервис орқали аҳолига ахборот хизматларини кўрсатиш;
солиқ тўловчиларни электрон ҳисобварақа-фактураларини юритиш қоидалари бўйича ўқитиш, уларга солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини етказиш;
ахборотни ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш белгиланган ва яна бошқа бир қатор вазифалар ҳам юклатилган. Туман давлат солиқ инспекцияси биносида ҳам республика "Солиқ-сервис" ДУКнинг туман филиали фаолияти йўлга қўйилди.
Филиал томонидан бугунги кунда солиқ қонунчиларига киритилган ўзгартиришлар, хусусан жорий йил қабул қилинган солиқ концепцияси бўйича 2019 йилнинг 1 январидан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар юзасидан бевосита солиқ тўловчиларга тушунтиришлар бериб бориляпти ва янги солиқ кодекси қабул қилингандан сўнг филиал томонидан "Кодексни ўрганамиз" мавзусида ўқиш ташкиллаштириш кўзда тутилмоқда.
Қарорга мувофиқ "Солиқ-сервис" ДУК томонидан кўрсатиладиган барча хизматлар солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан озод этилган.
Тумандаги барча жисмоний ва юридик шахслар солиқ қонунчилигига доир масалалар юзасидан мазкур филиалга мурожаат қилишлари мумкин ва албатта уларнинг мурожаатларига қонун доирасида тушунтиришлар берилиши таъминланади.
Р. ДЖУРАЕВ,
"Солиқ-сервис" ДУК туман
филиали бош мутахассиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.