Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

СОҲАДА ЯНГИ ИСЛОҲОТЛАР

Маълумки, 2017 йил 31 июлда Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор асосида 2017-2021 йилларда давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Унга кўра, макроиқтисодий, тармоқ ва ҳудудий даражаларда ўрганилаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни қамраб олишни кенгайтиришга қаратилган статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашда замонавий усуллар татбиқ этилиб, статистик кузатувлар тизими халқаро амалиётга мослаштирилади.
Субъектларга ишончли давлат статистика ҳисоботларини тақдим этишда кўмаклашиш ва статистик назоратни амалга оширишнинг замонавий усулларини жорий этиш асосий вазифамизга айланади.
Шунингдек, статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, етказиш ва тарқатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, маълумотлар билан ишлаш жараёнида автоматлаштириш даражаси чуқурлаштирилиб статистик маълумотларнинг ягона банки шакллантирилади. Мамлакатнинг илмий ва таълим муассасалари ҳамда хорижий статистика ташкилотлари билан ҳамкорликда, статистика соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишлар тизимли равишда ташкил этилади.
Бундан ташқари, танланма статистик кузатувлар ва хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда аҳоли сўровларини сифатли амалга ошириш, корхона-ташкилотларнинг ягона давлат регистрида юридик шахсларни тўлиқ ҳисобга олишни таъминлаш ва улар фаолиятидаги ўзгаришлар доимий мониторинг қилиб борилади. Давлат статистикасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва статистик маълумотларни тўлиқлиги ҳамда ишончлилигини таъминлаш учун хўжалик юритувчи субъектлар билан янада самарали ҳамкорлик тизими йўлга қўйилади.
Иқтисодий маълумотларни янада шаффофлигини таъминлаш учун комплекс статистик ва таҳлилий ахборотларни интернет тармоғи, оммавий ахборот воситалари ва маҳаллий телеканаллар орқали кенг тарқатиш устувор вазифа сифатида белгиланди.

Ж.ЗАРИПОВ, туман статистика бўлими бошлиғи


Дата добавления: 25/08/2017 13:51;   Просмотров: 1363
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку