Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

СЎНМАС У КУНЛАР ШУҲРАТИ

Дунё машаққати мард ҳимматидан бўлади роҳат,
Юк кўтармак бўлсанг, белингни маҳкам боғлагил ғоят.

1979 йилда Афғонистон ҳукуматининг илтимосига биноан Сарв инқилобини ҳимоя қилиш учун собиқ Шўро қўшинларининг чекланган контингенти ушбу мамлакатга киритилган эди. Шу воқеадан сўнг ўн йил мобайнида илк ўғлонларимиз турли хил ҳарбий амалиётларда иштирок этишди. Роса 30 йил аввал Шўро қўшини генерал Громов кўмондонлигида Хайратондан Термиз - Амударё кўпригидан ўтиб шаҳарга кирди.

Афсуски, ҳарбий хизматга чақирилган, аслида уруш учоғига ташланган 25 нафар тумандошимиз афғон тупроғида шаҳид бўлишди.
Собиқ туман ҳокими Раҳима Ҳакимова (илоҳо жойлари жаннатдан бўлсин!) ташаббуси билан Гулобод қўрғонида шаҳидлар хиёбони ташкил этилди.
Ҳар йили 25 февраль - Афғонистондан совет қўшинлари чиқиши муносабати билан байналмиллал жангчилар ана шу майдонда тўпланиб, мотамсаро она ва шаҳидлар ҳайкаллари пойига гуллар қўйишди. Ўтган сешанба куни ҳам ана шундай маросим бўлиб ўтди. Хожа Аҳрор Валий масжиди имом-хатиби Ҳожи Баҳодир Шарипов ўтганлар руҳига бағишлаб Қуръони Карим оятларидан тиловат қилди.
Шундан сўнг тўпланганлар учун "Жўрақулбобо" базмгоҳида туман ҳокимияти томонидан бир пиёла чой ташкил этилди.
- Бугунги кунда афғон жангида қатнашганлар жонажон Ватанимиз тараққиёти йўлида жонбозлик кўрсатишмоқда, - деди "Ветеран" жангчи-фахрий ва ногиронлари "Сиёвуш" бирлашмаси туман бўлими раиси Жаъфар Жабборов, айниқса, бизнинг бирлашма ёш авлодни Ватан ҳимоясига садоқатли қилиб тарбиялашда муносиб улуш қўшмоқда.
- Мен имкониятдан фойдаланиб "Ветеран" жангчи-фахрийлари бирлашмаси ташкил этилганига 25 йил ва қўшинларни Афғонистондан чиқиб кетганига 30 йил тўлаши муносабати билан ҳаммани табриклайман, - деди вилоят "Ветеран" жангчи- фахрийлари бирлашмаси раиси Эркин Мавлонов.
- Ҳамиша осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз тинч бўлсин!

Зоҳир ҲАСАНЗОДА


Последнее редактирование: 19/02/2019 11:58;   Просмотров: 876
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку