Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Сих Ҳам, кабоб Ҳам куяди

Матбуот - одамларнинг дарду ташвишлари, мақсад-муддаолари, муаммо ва истакларини акс эттирадиган минбар. Қолаверса, у ҳуқуқий демократияни таъминлайдиган асосий мезон ҳамдир. "Тўртинчи ҳокимият", "Давлат ва жамият ўртасидаги мустаҳкам кўприк" деган таърифу эътирофлар ҳам шунга нисбат бериб айтилади аслида

Бироқ тан олиб айтиш керакки, мамлакатимизда чоп этилаётган газета ва журналларнинг адади йилдан-йилга камайиб бормоқда. Буни кўпчилик нашрларда эълон қилинаётган мақолаларнинг мазмун-моҳияти билан боғлайди. Мазкур фикр ва эътирозларда ҳам жон бор, албатта. Лекин биз бугун масаланинг бошқа жиҳати - катта меҳнат ва харажат эвазига чоп этилаётган кундалик нашрларимизни ўқувчиларга ўз вақтида етказиш ҳақида мулоҳаза юритмоқчимиз. Шу ўринда, бир савол туғилади. Хўш, ҳозирги кунда почта хизмати фаолиятдан аҳоли розими?
Янгилик ва ахборотларни ўқувчиларга тезкор етказиш - матбуотнинг энг асосий вазифаларидан бири! Бунда, табиийки, почта хизматининг алоҳида ўрни бор. Қарс икки қўлдан чиққанидек, матбуот ходимлари уларнинг хизматисиз бугунги медиа макондаги кескин рақобат муҳитида ўз салоҳиятини сақлаб қолиши анчайин мушкул.
Таассуфки, кундалик газета ва журналларнинг аҳолига ўз вақтида етказилишида рўй бераётган ўзибўларчиликлар, хизмат вазифасидаги суиистеъмолчиликлар шундоқ ҳам инқироз ёқасига келиб қолган нашрлар аҳволини янада танг қилмоқда. Қашқадарё, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида олиб борган журналистик суриштирувимиз натижасида бунга тўлиқ амин бўлдик.
Ўрганиш ва таҳлилларимиздан олинган хулоса шуки, моддий-техник базаси ночор, белгиланган талаб ва обуначи билан тузилган шартнома шартларини бажаришга ожиз мазкур ташкилотлар орқали маърифат зиёсини хонадонларга олиб кириш анчайин мушкул масала.
Халқаро тажрибалар асосида соҳада жиддий ислоҳотлар ўтказиш даври келди. Акс ҳолда, бундан ютқизадиган яна сизу биз, халқимиз.

Жамшид МУСУРМОНОВ
ЎзА


Дата добавления: 27/09/2019 16:41;   Просмотров: 797
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку