Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ШИКОЯТГА МУТАСАДДИЛАР ҚАНДАЙ МУНОСАБАТ БИЛДИРИШДИ?

Яқинда ижтимоий тармоқларда “Электр таъминотидаги узилишлар сабаб дарс ўтолмаяпмиз, талаба-ёшлар фанларни ўзлаштиришдан ортда қоляпти” сарлавҳаси билан Самарқанд туманидаги Жўйисой қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаролар номидан мурожаат эълон қилинди.
Мазкур мурожаат Самарқанд тумани электр таъминоти корхонаси томонидан ўрганилди, дейилади “Самарқанд ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати хабарида.
Аниқланишича, 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида ушбу маҳаллалар ҳудудларидаги электр тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шу боис таъминотда вақтинча узилиш ҳолати кузатилди. Ҳозирда таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилиб, электр энергияси таъминоти яхшиланди.
Жумладан, Жўйисой маҳалласида вилоят хокими ташаббуси билан ёғоч устунлар 40 дона темир бетон устунларига алмаштирилди ҳамда 2,5 километр масофада СИП-2 кабели ва 3 километр масофада СИП-4 кабеллари тортилди.

Дата добавления: 17/09/2020 15:44;   Просмотров: 766
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку