Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ШАРОИТИ ОҒИР ХОТИН - ҚИЗЛАРГА ЭЪТИБОР

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими алоҳида қарор қабул қилди.

Унда қайд этилишича, бундай хотин-қизлар, хусусан оналар учун арзон уй-жойлар қуриш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги ҳамда «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп қаватли уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари доирасида амалга оширилади.
Айни пайтда ушбу қарор асосида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда ва шароити оғир ҳамда муҳтож оналар рўйхатлари шакллантирилаяпти.


Дата добавления: 13/07/2018 12:31;   Просмотров: 1025
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку