Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ШАФФОФЛИК – ЭНГ МУҲИМ МЕЗОН

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси келгуси беш йиллик тараққиётимизни белгилаб берди. Шунга мувофиқ уюшмамиз аъзолари ишчи-ҳизматчиларга ғамхўрликларни кучайтириб, мамлакат тараққиётига ўз муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Давлат дастури ижросини таъминлаш, касаба уюшмалари фаолиятини жонлантириш шу куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Бунга қатъий амал қилаётган жамоамиз савдо ва умумий овқатланиш тизимида фаолият кўрсатаётган ходимлар меҳнатини яхши ташкил этиб, уларни вақт-вақти билан рағбатлантириб бормоқдалар. Биринчи навбатда тармоқда меҳнат қилиб нафақага чиққан нуронийлар ҳолидан хабар олмоқдамиз. Ҳар байрамда бир пиёла чой ташкил этиб, уларнинг пурмаъно сўзларидан баҳраманд бўлмоқдамиз.
Ходим қачонки ўз ишидан мамнун бўлса, оилавий шароити яхши бўлса, янада унумли меҳнат қилиб Ҳаракатлар стратегиясидаги вазифалар ижросига ўз ҳиссасини қўшади. Бунинг учун биз уларнинг фарзандлари мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия олишини қатъий назорат остига олганмиз. Айни ёз чилласи бошлангани боис тармоқ ходимлари болалари ва набираларининг ёзги дам олиш оромгоҳларида яхши дам олишлари чораларини кўрдик. Шунинг учун Ургут туманидаги Омонқўтан тизма тоғ этагидаги “Юлдузча” болалар оромгоҳига болажонларнинг яхши ҳордиқ чикаришлари учун 22 та йўлланма бепул тарқатилди. Бир дона йўлланма нархи 284.270 сўм бўлиб, барча йўлланмалар нархининг 5165160 сўми ташкилотлар томонидан, 2404622 сўми хўжалик органлари, 2.298.560 сўми эса Кенгашлар томонидан тўлиқ қопланди. Имзоланган икки томонлама шартномалар ва қабул қилинган қўшма қарорлар асосида арзон ва сифатли маҳсулотлар ходимларга ўз вақтида етказиб бериляпти.
Хуллас, Кенгашимиз жамоаси иш самарадорлигини ошириб, белгиланган режа ва топшириқлар ўз вақтида бажарилиши учун келажагимиз ворислари ҳисобланган болажонлар сиҳат-саломатлиги, таълим тарбиясига эътибор қаратганлар. Чунки, ҳар ишда омилкорлик, шаффофлик энг муҳим мезондир.

И.МУЗАФФАРОВ,
туман истеъмол товарлари ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари

ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши раиси


Дата добавления: 28/06/2017 14:17;   Просмотров: 1393
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку