Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси туман кенгашининг IX Пленуми бўлиб ўтди.
Пленум ишида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг вилоят кенгаши вакили Ш. Дўсмонов партиянинг дастурига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар хусусида сўз юритди.
Шундан сўнг кенгаш ва партиядан сайланган депутатлик гуруҳининг 2018 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2019 йилдаги долзарб вазифалар хусусида кенгаш раиси Ш. Маҳмудов ҳамда депутатлик гуруҳи раҳбари Н. Каримовнинг ахбороти тингланди. Музокарада сўзга чиққан депутатлар Ш.Ҳамроқулов, А.Наимов партиянинг жамиятдаги нуфузини ошириш, бўлажак сайловолди вазифалари хусусида фикр билдиришди. Туман Кенгаши аъзолари таркибига ўзгартириш киритилди.
Ўз мухбиримиз
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.