Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 октябрдаги 957-сонли қарорига асосан туманда 20 октябрдан 20 ноябргача ўтказиладиган "Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги" ҳақида қарор қабул қилиниб, унга кўра тўртта тарғибот гуруҳлари тузилди.
Улар таркибига туман ҳокимлиги ходимлари, туман Кенгаши депутатлари, Хотин-қизлар, Маҳалла, "Нуроний", Ёшлар иттифоқи Кенгашларининг аъзолари, Адлия бўлими ходимлари ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари киритилган бўлиб, жойларда давра суҳбатлари, учрашувлар, мулоқотлар ўтказилиши белгиланди. Асосий эътибор янги қабул қилинган "Сайлов кодекси"нинг аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилинишига қаратилди.
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 68-Самарқанд округ сайлов комиссияси аъзолари иштирокида семинар тренинг бўлиб ўтди. Уни округ комиссияси раиси Н.Садуллаев бошқарди. Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси "Сайлов кодекси" да киритилган ўзгартиришлар ва янгиликлар ҳақида маълумот берилиб, комиссия аъзоларининг ҳуқуқий билими ва маҳорати оширилди. Семинар- тренингда Самарқанд вилоят сайлов комиссияси аъзоси С.Насриева қатнашди ва ўз фикр- мулоҳазаларини билдирди. Худди шундай комиссия ташаббуси билан Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежида ўқувчи ва ўқитувчилари иштирокида ҳам Сайлов қонунчилигига доир давра суҳбати ўтказилди. Унда округ комиссияси раиси Н.Садуллаев, комиссия аъзоси А.Бобосаидов томонидан "Сайлов кодекси"нинг мазмун моҳияти ҳақида иштирокчиларга тушунтириш берилди. Суҳбат жараёнида кўпчилик ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.
Р.ҲАМРОҚУЛОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.