Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Сайлов - бу эркин ҲуҚуҚ

Сайловлар - демократик давлатдаги энг муҳим сиёсий жараёнлардан бири хисобланади. Ўтказилаётган ҳар қандай сайловлар жамият ҳаётининг келажагини белгилаб беришда алоҳида ва беқиёс ўринга эга.

Чунки, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини демократик сайловларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Сайловларни ўтказиш жараёнида ҳар қайси давлат ва ҳар қандай жамиятда турли-туман фикрлар, оддий одамларнинг ҳохиш-иродаси, уларнинг орзу-умидлари ҳамда ижтимоий кайфиятлари намоён бўлади.
Айтиш мумкинки, мамлакатимизда демократик қадриятларга содиқ, уларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ғоялари билан яшаётган янги авлод шаклланмоқда. Қолаверса, миллий сайлов қонунчилигимиз истиқлол даврида янгидан-янги ижтимоий-сиёсий воқеликлар таъсирида тобланиб, ҳозирги кунга келиб, демократик талаблар ва халқаро андозаларга жавоб берадиган даражага етди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки , мамлакатимизни модернизация қилиш ва демократик ўзгаришларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган сайлов тизимимизнинг мунтазам такомиллашиб бориши табиийдир.
Биринчи Президентимизнинг ".... демократия, демократик жамиятнинг бош талаби - бу одамларнинг ўз хоҳиш - иродасини эркин ифода этиш, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлашдан иборат", деган фикри сайлов жараёни иштирокчиларининг сайловга оид масалаларда ўз вазифаларига қанчалик масъулият билан ёндашишлари зарурлигини кўрсатиб турибди. Шунингдек, сайлов, деб таъкидлаган эди Ислом Каримов, бу биз қураётган ҳуқуқий демократик давлатнинг узвий бир қисми, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш, сайлов - бу давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этишнинг асосий шаклидир.
Дарҳақиқат, жорий йилнинг декабрь ойида мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шахар Кенгашларига сайланадиган депутатлар сайлови бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Фуқароларимизнинг фаолликлари ушбу сиёсий жараённинг ҳар томонлама шаффоф, адолатли ва қонуний ўтишини таъминлайди.
Зеро, сайлов қонунчилиги асосида ўтказиладиган сайловлар инсонпарвар демократик давлат барпо этиш йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

И.Мамаюсупов,
Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши раиси


Дата добавления: 12/07/2019 11:06;   Просмотров: 785
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку