Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

САХИЙЛИК – УЛУҒ ФАЗИЛАТ

Етимлар бошини силаш, муҳтожларга кўмаклашиш, меҳр-мурувват кўрсатиш халқимизнинг ўзига хос улуғ фазилатидир. Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ давлатимиз томонидан аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, кам таъминланган оилаларга алоҳида эътибор қаратилиши бу эзгу қадриятларимизни янада ривож топтирди.

Айниқса, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Савоб ишни ҳар ким қилиши керак, савоб ишни ҳар кун қилиш керак” деган олий ғоялари фуқароларимизнинг қалб шиорига айланди.

Яқинда туман ҳокимлиги ташаббуси билан саховатпеша фермерлар ҳомийлигида кам таъминланган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга бир бошдан қорамоллар тарқатилди.

– Тумандаги мавжуд 35 та чорвачилик фермерларнинг ҳар бири бу хайрли ишга бош қўшмоқда,-дейди туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг етакчи мутахассиси С.Жалолов. -Айни пайтда улар томонидан ўнга яқин қорамоллар худди шундай оилаларга етказилиб берилди ва бу иш давом эттирилмоқда.

Тошпўлат ЮСУПОВ

СУРАТДА: Чумчуқли маҳалласида яшовчи Шариф Жалилов хонадонигаШоҳпўлатфермер хўжалиги ҳомийлигида берилган қорамолни топшириш пайти.

Сурат муаллифи Бекзод ҚОДИРОВ


Дата добавления: 17/03/2017 15:38;   Просмотров: 1469
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку