Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ

ҳар куни қилиши керак

Дарҳақиқат шундай. Маҳалламиз аҳли истиқлол байрамининг йигирма олти йиллигини кўнгилдагидек кутиб олиш учун ободончилик, кўкаламзорлаштириш ишларида намуна бўлмоқдалар. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан маҳалла маркази, қабристон тартибга келтирилди, ариқлар тозаланиб, сувнинг равон оқиши таъминланди. Бу ишларга 1 миллион 300 минг сўм маблағ сарфланди.
Яна шуни алоҳида қайд этиш керакки, маҳалла аҳли юқоридаги нақлга амал қилиб, якка ёлғизлар, ногиронлар, беморлар ҳолидан хабар олаяптилар. Яқинда ана шундай кишилардан М.Қурбонова, Р.Облоқулов, А.Воҳидов, Х.Шарипов, О.Раҳмонова, Ҳ.Сайфиева, Т.Қўчқороваларга 300 минг сўмлик совғалар улашишди.

Ў.АҲРОРОВ,
“Урганжи” МФЙ раиси
СУРАТДА: ободончилик ишларидан кўриниш акс этган.


Последнее редактирование: 27/07/2017 15:21;   Просмотров: 1563
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку