Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифлари давомида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилиш баёни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 488-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раёсат йиғилиши баёнлари билан туманда 2019-2020 йилларда 90 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган, қиймати 1 462,1 млрд. сўм бўлган (қишлоқ ҳўжалиги йўналишида 60 та лойиҳа қиймати 968,4 млрд. сўм, саноат йўналишида 21 та лойиҳа қиймати 183,1 млрд. сўм ва хизмат кўрсатиш йўналишида 9 та лойиҳа қиймати 310,4 млрд. сўм) инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланган, мазкур лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 1361 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Ушбу лойиҳалардан қиймати 455,6 млрд.сўмлик 70 та инвестиция лойиҳалари 2019 йилда фойдаланишга қабул қилиниб, 743 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлса, йил якуни бўйича 69 та, қиймати 438,3 млрд. сўм бўлган лойиҳалар ишга туширилиб 705 та янги иш ўринлари яратилди.
Жумладан;
Қишлоқ ҳўжалиги йўналишида 36 та лойиҳа, ўзлаштирилган маблағ 172,1 млрд. сўм, яратилган иш ўрни 272 та;
Саноат йўналишида 25 та лойиҳа, ўзлаштирилган маблағ 240,5 млрд. сўм, яратилган иш ўрни 380 та;
Хизмат кўрсатиш йўналишида 8 та лойиҳа, ўзлаштирилган маблағ 25.7 млрд. сум, яратилган иш ўрни 53 та;
Шунингдек, туманда 2019-2020 йилларда 44,5 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинадиган 12 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 2019 йилда 19,4 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ўзлаштирилиши ҳисобга олинганди. Бунда туман худудида фаолият кўрсатаётган 10 та тадбиркорлик субъектлари томонидан 2019 йилнинг якуни бўйича дастлабки маълумотларга кўра 10041,3 минг АҚШ доллари миқдорида ("MULTI FRUIT KOREA" МЧЖ томонидан 4600,0 минг АҚШ доллари, "Агро Сой Пласт" МЧЖ томонидан 4500,0 минг АҚШ доллари, "Интер Агро" МЧЖ томонидан 398,6 минг АҚШ доллари, "SAMARQAND MEVA SABZAVOTLARI" МЧЖ томонидан 166,4 минг АҚШ доллари, "MIRONQUL MEVA SABZAVOTLARI" МЧЖ томонидан 54,3 минг АҚШ доллари, "BARAKAT INVESTITSIYA GROUP" МЧЖ томонидан 44,6 минг АҚШ доллари, МЧЖ "DAROMAD FAYZ OMAD" қушма корхонаси томонидан 82,8 минг АҚШ доллари, "BARAKAT INVESTITSIYA GROUP" МЧЖ томонидан 44,6 минг АҚШ доллари, МЧЖ "SAM SELIN TEXTILE" қўшма корхонаси томонида 74,0 минг АҚШ доллари, "FALCON KOMPEN PROFIL" МЧЖ томонидан 80,6 минг АҚШ доллари ҳамда"Zarafshon Valley Bricks"МЧЖ томонида 40,0 минг АҚШ доллари) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди.
Туманнинг 2019 йилда экспорт қилиш режаси 49,2 млн.доллар этиб белгиланган бўлиб, ўтган давр мобайнида 66 та экспортёр корхоналар томонидан 49,2 млн.доллар миқдорида маҳсулотлар экспортга чиқарилди ва йиллик режа 100 фоизга бажарилди.
Т.ЮСУПОВ тайёрлади.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.