Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

САМАРҚАНДЛИК МУРАББИЙЛАР ҲИНДИСТОНДА...

Жорий йилнинг бошларида(5-11 январь кунлари) Ҳиндистон давлатининг Панжоб штатида Ҳиндистон Қўл жанги федерацияси ташаббуси билан спортнинг Қўл жанги тури бўйича Халқаро маҳорат дарси-семинар(мастер класс) ташкил қилинди.

 Унда юртимиздан ҳам 4 нафар мураббийлар ва 2 нафар спортчилар иштирок этишди.
Юқори даражада ташкил этилган семинарда Ўзбекистонлик мутахассислар чиқиш қилиб қўл жанги сир асрорлари ҳамда қонун-қоидаларини Ҳиндистонлик спортчиларга ўргатиш ва уларда ҳам ушбу спорт турини ривожлантириш мақсадида маҳорат даслари ўтишди. Қувонарлиси, Ҳиндистоннинг 28 штатидан 200 га яқин мураббийлар ва спортчилар қатнашган мазкур нуфузли тадбирда Ўзбекистонлик қўл жанги мутахассислари жамоаси таркибида тумандаги 1-сон БЎСМ(болалар ва ўсмирлар спорт мактаби) тажрибали мураббийи, Чумчуқли маҳалласи фуқароси бир қатор Жаҳон Чемпионатлари ва Халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорларини тайёрлаган, олий тоифали мутахассис Назиржон Муйинов муваффақиятли қатнашиб, ташкилотчилар ва иштирокчиларга яхши таассурот қолдирди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳар 2-сон спорт мактаби қўл жанги мураббийи Жасур Ҳасанов ҳамда спортчилар Шахриёр Баҳронов ва Фаёз Фатуллоевлар ҳам Халқаро семинарда фаол иштирок этишди ва якунда тадбир ташкилотчиларнинг сертификатлари, ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Жавҳар ЖАББОРОВ,
Спорт ва меҳнат фахрийси.
Тошпўлод ЮСУПОВ, журналист.


Дата добавления: 30/01/2024 10:15;   Просмотров: 50
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку