Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан Самарқанд шаҳар “Чашма” МФЙ ҳудудида жойлашган меҳмонхонада тезкор тадбир ўтказди.
Унда фуқаролар Р.М. ва Б.А.лар 4 892 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини жами 7 900 AҚШ долларига сотишга келишиб, 7 500 АҚШ доллари ва 4,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.