Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Самарқандда ер сотиш билан боғлиқ жиноий ҳолатга чек қўйилди

2021-йил 12-декабрь куни соат 13:30 ларда Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупсия ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари билан хамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Булунғур туманида яшовчи фуқаро “Ш.Б.” сотиш хуқуқига эга бўлмай туриб, ўзига тегишли 50 сотих ер майдонини 34.000 АҚШ долларига махаллий фуқарога сотишга келишиб, ундан 10.000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ушбу пулнинг 3.000 АҚШ доллари маълум бўлишича, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатаси Булунғур тумани филиалининг юқори лавозимида ишловчи ходими ушбу ер майдонини тегишли кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 3.000 АҚШ доллари талаб қилган.

Олинган кўрсатмалар асосида тадбир давом эттирилиб, Давлат кадастрлар палатаси Булунғур тумани филиали ходими 3.000 АҚШ долларини ўз хизмат автомашинасида олган вақтда тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Дата добавления: 18/12/2021 12:15;   Просмотров: 1479
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку