Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармаси Самарқанд шаҳар қўриқлаш бўлими ходимлари жорий йилнинг 26 февралидан 27 февралга ўтар кечаси соат 00:16лар атрофида Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган “Ҳамкорбанк” Самарқанд вилояти филиали биноси олдидаги ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчасида номаълум шахс темир жисм билан банкоматни очаётганини кузатиб, уни қўлга олган. Бу ҳақда "Замон" хабар бермоқда.
Фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида Самарқанд шаҳар 5-сон ИИБга олиб борилганда ушбу фуқаро 2004 йил туғилган, Жомбой туманида яшовчи фуқаро эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.