Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Самарқандда 80 минг долларлик гиёҳванд модда савдоси фош бўлди

Самарқандда 80 минг долларлик гиёҳванд модда савдоси фош бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.


Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрининг Ҳамид Олимжон МФЙ ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда муқаддам судланган, 1957 йилда туғилган, Фарғона вилоятда рўйхатда турувчи фуқаро У.T., 1 кг “альфа-пирролидиновалерофенон(a-PVP) гиёҳвандлик воситасини 180 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 0,5 килограммга яқинини 80 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Дата добавления: 11/03/2024 13:55;   Просмотров: 122
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку