Кеча, 2 октябрь куни соат 14:45 ларда Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи Олмаота-Тошкент-Термиз М-37 автомобиль йўлининг 1097 километрида ҳаракатланиб келаётган "Зил" русумли транспорт воситаси орқа ғилдирагининг бир қисми синиб кетган.
Натижада машинанинг устида юк сабабли транспорт воситаси йўл четига ағдарилиб кетган.
ЙТҲ натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан махсус кўтарма кран олиб келиниб, транспорт воситасига ёрдам кўрсатилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ яна бир бор барча ҳайдовчиларни йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга чақиради.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.