Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Самарқанд туман давлат архивининг тарихи

Самарқан туман давлат архиви Самарқанд район ижроия комиетининг  1962 йил 6 август 204-а сонли  қарори  билан  Самарқанд витлоят давлат архивининг Самарқанд туман  филиали сифатида  ташкил топган.

Мамалакатимизда мустақиллик йилларида бошқа соҳаларда бўлгани каби  архив  ишини  ривожлантиришга  ҳам  жиддий эътибор қаратилди.

1999 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Архив тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлиги,   2010 йилда эса мазкур қонунга ўзгартиришлар киритилиб, “Архив иши тўғрисида”ги қонуннинг амалга киритилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг соҳага оид  бир нечта фармон ва қарорлари чиқарилганлиги  ана шундан эътиборнинг яққол исботидир.

Бугунги замонавий бино, компьютер жамланмалари (2005 йилда туманда битта компьютер жамланмаси бўлган, бугунги кунда улар сони 10 тага етган), нусха кўчириш аппаратлари, рақамли фотоаппаратлар каби энг керакли анжомлар, ҳужжатларнинг электрон нусхалари  яратилиши, электрон почтанинг йўлга қўйилиши  ходимларимизга ва  ҳалқимизга ҳам катта қулайликлар яратди

Мустақиллик йилларида туман давлат архивида катта миқёсда қурилиш ишлари амалга оширилди. 2010-2013 йилларда  туман  давлат архивига  100 минг сақлов бирлиги  сиғимдорлигига эга бўлган замонавий бино қурилиб ишга туширилди.

Архив соҳасида ишловчи ходимлар сони ва салохияти ҳам мустақиллик йилларида  кескин ўсди. Жумладан,  1991 йилда туман давлат архивида   7 нафар  ишчи ходимлар ишлаган  бўлса, улар сони 14 нафарни  ташкил этади ёки ходимлар сони 200 фоизга ошди.

 Ургут, Тайлоқ ва Самарқанд туманлардаги жисмоний ва юридик шахсларга ҳамда ташкилот, корхона ва муассасаларга архив хизматини кўрсатиб келмоқда. Туман давлат архивида ҳозирги кунда 889 фондда 150 минг сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Самарқанд туман давлат архиви биноси 2019 йилда кпитал таъмирланди. Шунингдек, туман давлат архивида  45 минг сақлов бирлигига мўлжалланган  25 та замонавий мобил  жавонлар  сотиб олиб  ўрнатилди. Туман давлат архивида  жисмоний ва юридик шахсларга қулай  шарт-шароитларни яратиш мақсадида мурожаатларни қабул қилиш хонаси замонавий жиҳозлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул  қилиш хонаси  замонавий компьютер техникаси, нусха кўчириш аппарати, инфокиоск ҳамда овозли видеокузатув мосламаси билан жихозланди.

Самарқанд туман давлат архиви

Матбуот хизмати


Последнее редактирование: 07/10/2020 10:47;   Просмотров: 786
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку