Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

«САМ РОС ХОЛОД» ИШБИЛАРМОНЛАРИ

Жамиятда кечаётган ўзгаришлар Ўзбекистоннинг янги қиёфаси шаклланаётганидан далолат беради. Тўғридан-тўғри демократия механизмлари жорий қилиниши натижасида жуда кўплаб муаммолар ҳал этилиб, иқтисодиётимизда эса юксалишлар бўлмоқда. Буларнинг боиси ўлароқ саноатда, қурилишда бурилишлар ўз ифодасини топаяпти. Биргина «Самарқанд Рос Холод» Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида бу ишлар жадаллик билан олиб бориляпти. Яқинда корхона раҳбарининг ўринбосари, Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутати Шавкат Хайруллаевич Юлдашев билан корхона тараққиёти, келгусидаги режалар хусусида суҳбатлашдик.

- Хабарингиз бор сўнгги йилларда корхонамиз бироз оқсаб, маҳсулотлар ишлаб-чиқаришда муаммоларга дуч келиб қолди, - дейди Ш.Юлдашев. - Конвертация йўқлиги, газ,свет, сувнинг қимматлашиб кетгани туфайли шундай ҳолга тушиб қолдик. Раҳбариятнинг топқирлиги, етук кадрлар ишбилармонлиги билан ишлар секин-аста юришиб кетди. Буюртмачи Шўртан газ-кимё мажмуаси, «Навоийазот» корхонаси қурилиш ишлари туфайли бизнинг маҳсулотларга харидорлар топилди. Биргина Шўртан газ-кимё корхонасида 3,5 млрд сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди.
Япония, Швецария, Хитой давлатлари билан ҳамкорликда Навоий вилоятида азот ишлаб чиқарадиган 3 та йирик корхоналар қурилаётгани боис маҳсулотларимиз пешма-пеш ўша ерга юборилиб, пули ҳам ўз вақтида ҳисоб рақамимизга келиб тушаяпти. Қарабсизки, иқтисодий тангликдан чиқиб, ишчилар, инженер-техник ходимлар маошида ўзилишлар бўлмаяпти. Бизда ишловчилар учун шарт-шароитлар яратилган. 45 нафар қишлоқ фуқаролари иш билан таъминланди. Ҳаммаси бўлиб 70 нафар ишчилар, инженер-техниклар бор билим ҳамда тажрибаларини ишга солиб, сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришмоқда. Экспортбоп 10 турдаги маҳсулотларга харидор тайин.
Ишларнинг бир меёрда кетиши учун 3 маҳал иссиқ овқат ташкил этилган. Жамоамиз кийим-кечак билан таъминланган. Узоқдан келганлар учун ётоқхона бор. Ишчиларнинг ойлик маоши ўртача 800 минг сўмни ташкил этади. Ғамхўрликлардан руҳланган ходимлар кўтаринки руҳ билан ишлаб, маҳсулотлар сифати, стандарт талабларига диққатни қаратмоқдалар. Корхонада ҳозир Ўрта Осиёда ягона супер цемент сендвичлари ишлаб чиқарилмоқда. Бундан ташқари туман фермерларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сифатли сақлайдиган 5 минг тонналик совутгичлар ҳам ишлаб турибди.
Корхонамизда ўз меҳнати билан элга танилган ходимлар кўпчиликни ташкил этади. Цех бошлиғи Суннат Аҳтамов ана шундай кишилардан бўлиб, у ўз қўл остидаги ишчилар билан хушмуоммалада иш юритиб, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришмоқда. Эл назарига тушган С. Аҳтамов Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги кўкрак нишони, корхона маъмуриятининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган. Зокир Собиров, Ҳусан Ражабовлар ҳам ана шундай иш кўзини биладиган ходимлардан ҳисобланади.
Хуллас, корхонамиз ишчилари, муҳандис-у техникларимиз инновация-давр талаби эканлигини ҳис этиб, соҳа тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Президентимиз томонидан юртимизда 2018 йилнинг «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб номланиши ҳамда ушбу йўналишда кўплаб сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда бир-бирларига ўрнак ва намуна бўлмоқдалар.

Нормамат ОЛИМОВ ёзиб олди


Дата добавления: 01/06/2018 14:30;   Просмотров: 1143
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку