Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

сабр Қилган етар муродга

Бугун қўлимга қалам олар эканман, ёзувчиликка даъво қилмоқчи эмасман. Шунчаки, кундан-кунга авж олаётган, мени ҳам уйга толдираётган мавзулардан бири ҳақида фикрларимни баён этмоқчиман, халос.

Кеча ўқишдан вақтлироқ қайтиб, дарвоза олдида чақ-чақлашиб ўтирган қўшни аёлларга кўзим тушди. Саломлашган киши бўлиб, улар ҳангомасига қулоқ тутдим. Кейинги ики-уч йил ичида кўчамизда келин бўлиб тушган 10 нафар келинчакларнинг 7 нафари ажрашиб кетган эмиш. Ўша келинчакнинг ажрашиш сабаблари билан қизиқдим. Энг ачинарлиси, уларнинг биронтасида ҳам бефарзандлик муаммоси йўқ экан. Уларни ажралишига биринчи қизлик уйида ўта танти эркатой бўлиб ўсганлиги сабаб бўлса, яна бири янги оиласидаги гапни ота-онаси уйига ташир, натижада қудалар орасида низо чиқарарди. Хуллас, мана шунақа гаплар. Ахир, бобо-момоларимизни «чиққан қиз чиғириқдан ташқари» деган доно ўгитларига нега амал қилмаймиз. Ота уйига аразлаб келган келинни сабрли бўлишига, борган жойида тош қотиб, ўша ерда палак ёзишга ундаш ўрнига оналаримизни «тўққиз ой қорнимда сиққан болам, ўз уйимга ҳам сиғади» деб уларни талтайтириши ҳам бор гап. Нима, оила ўйинчоқми? Назаримда бугун биз нафақат қизларни келинликка тайёрлаш, балки оналарни ҳам қиз узатишга тайёрлашимиз лозимдир. Шу ўринда ҳурматли онахонларга айтар сўзим, ахир ўзларингиз ҳам шу йўлни босиб ўтгансизлар. Сабр орқали ҳамма нарсага эришиш мумкинлигини биласизларку. Йўқ, сизни фарзандингизга бўлган меҳрингиз уларни заррача бўлсада, қийинчилик кўришини истамайди. Шундай экан, ўша меҳрингиз ила қизингизга сабр-тоқатни, меҳр-оқибатни шундай улашингки, токи улар бутун умр ўзларини бахтиёр ҳис этишсин. Фарзанд камолини, бахтини кўриш сизнинг бахтингиз эмасми?

Саодат УМРЗОҚОВА,
34-умумтаълим мактаби ёшлар иттифоқи етакчиси


Дата добавления: 10/11/2017 10:40;   Просмотров: 1274
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку