Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Арзон уй - жойлар кимларга берилади?

2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг нуфузи 33 миллиондан ошган. Шундан 50,6 фоизи шаҳарда яшайди. Қолгани - қишлоқда.

Аҳолининг ўсиши Давлатимиз ушбу масалани ҳал этишда уй-жой қурилишини янада кенгайтириш, биринчи навбатда, муҳтож оилаларни имтиёзли бошпана билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги "Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойларни қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 2019-2020 йилларда арзон уй-жой мавзеларида ташқи муҳандислик тармоқлари, иншоотлари ва транспорт коммуникациялари қурилиши бўйича лойиҳалар тасдиқланди. Унга кўра, 2019 йилда жами 15 минг арзон уй-жой ва хонадон қурилиши режалаштирилган. Уларнинг 11 мингтаси муҳтож оилаларга берилади.
Уй олиш учун ипотека кредитлари 2020 йилнинг 1 январигача 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси, ундан кейинги даврда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдори кўрсатилган ҳолда белгиланади.
Арзон уйлардан олишга ҳуқуқи борлар қуйидагича тавсифланган:
" Турар-жойи йўқ ва турар жойида ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар-жойда яшаётган оила;
" бошқа оила ёхуд бошқа оилалар билан бир уйда биргаликда яшовчи оила;
" кўп болали оила;
" тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) ёлғиз тарбиялаётган оналар (оталар);
"даромади юқори бўлмаган оила (бир ойдаги жами даромади ҳар бир оила аъзосига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдоригача тўғри келадиган оила);
" таркибида биринчи гуруҳ ногирони бўлган ёхуд сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида хонада яшашга эҳтиёж сезувчи шахс бўлган оила.

Сабоҳат УЗОҚОВА


Последнее редактирование: 21/12/2018 11:54;   Просмотров: 989
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку