Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

РУҲИЙ БОЙЛИКЛАР ДУРДОНАСИ

Буюк донишмандлар таъкидлаб ўтганидек, китоб ҳар қандай билимнинг жони ва юраги, ҳар қандай фаннинг ибтидосидир.

Улар қалбни ёритади, инсонни юксакликка кўтаради ва ақлни чархлайди. Шунинг учун муҳтарам Юртбошимиз мамлакатимизда аҳолининг турли қатламлари орасида китобхонликни кенг тарғиб этилишига алоҳида эътибор бермоқда. Фарзандларимиз ва набираларимизнинг ўқимишли бўлишлари учун турли хил кўрик-танловлар ўтказиш ташаббусини илгари суриб, аждодларимиз яратган маънавий бойликлардан баҳраманд бўлишларига ундамоқда. Шуниси диққатга сазоворки, раҳбар кадрлар ўзлари ўқиган умумий ўрта таълим мактабларини бадиий адабиётлар билан бойитишга салмоқли улуш қўшмоқдалар. Туман ҳокими Шуҳрат Жамолов ҳам Чоршанба маҳалласидаги 34-умумий ўрта таълим мактабига 50 нусха китобларни совға қилди. Шунингдек, ўзи таълим ва тарбия олган Пайариқ туманидаги 81-мактаб (собиқ 27) кутубхонасига юз нусха турли хил асарларни тақдим этди.
- Мен болалигимда Абдулло Қодирийнинг "Ўтган кунлар" ва "Меҳробдан чаён" асарларини ҳамда бошқа адибларнинг китобларини катта қизиқиш билан ўқиб чиққан эдим, - деди Шуҳрат Ўроқович, - ўша пайт бадиий китоблар оз бўлганлиги боис, навбат билан мутолаа қилар эдик. Бугунги кунда Президентимиз ташаббуслари билан китобларни чоп этиш ва тарқатишга катта аҳамият берилмоқда. Эндиликда бизнинг китобсиз нурли истиқбол сари боришимиз амри маҳолдир. Китоблар энг муҳими, кишини фикрлашга мажбур этади, қобилиятини тарбиялайди. Яна бир янгилик. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов китобсеварлар сафини кенгайтириш мақсадида вилоят миқёсида "Энг яхши китобхон оила" кўрик-танловини ўтказилиш ҳамда ғолибига "Спарк" автомобили мукофот тариқасида берилишини таклиф қилди. "Энг яхши китобхон мактаб" ва "Энг яхши китобхон маҳалла" кўрик-танловлари ҳам ўтказилиб 100 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирлаш ташаббусини илгари сурди. Ишончим комилки, туманимиз аҳолиси ушбу танловда фаол қатнашиб совриндор бўлишади.
Шунингдек, ташаббус қанот ёзмоқда деганларидек, туман халқ таълими бўлими мудири Б.Мардонов ҳам ўзи ўқиган 12 - умумий ўрта таълим мактаби кутубхона фондига 100 та китоб совға қилди.

Зоҳир ҲАСАНЗОДА


Последнее редактирование: 05/04/2019 14:54;   Просмотров: 843
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку