Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

"ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТ ОБЪЕКТЛАРИ СОНИ ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддасига асосан, мулкдор мулкига ўз хоҳишига кўра эгалик қилади, фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланишда экологик муҳитга зарар етказмаслик, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги кўрсатиб ўтилган. Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини ишончли қўриқлашни таъминловчи сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.

Жисмоний ва юридик шахслар мулкини, жамиятнинг барқарор ривожланиши учун ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган объектларни ишончли қўриқлашни таъминлашда ягона тамойил ва ёндашувларни жорий этиш ҳисобга олинган ҳолда, қўриқлаш фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, қўриқлаш хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрь кунидаги № 930-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини қўриқлашни ташкил этиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириши, шунингдек, давлат қўриқлаш ташкилотлари фаолиятини назорат қилиши белгилаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда: Яъни 2020 йил якунига қадар мазкур қарор билан тасдиқланган рўйхатга асосан объектларни босқичма-босқич қабул қилиниши ва қўриқланиши, 2020-2021 йиллар давомида қўриқланадиган объектлар техник жиҳатдан жиҳозланганлиги хатловдан ўтказилиб, унинг натижалари асосида объектларни зарур муҳандислик-техник воситалар билан қўшимча жиҳозлаш юзасидан чоралар кўрилишини таъминлайди. Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия "Қўриқлаш" хизматининг техник қўриқлаш воситалари мониторинг ва назорат марказлари томонидан техник кўриқлаш воситалари ёрдамида қўриқланадиган объектлар рўйхати қуйидагилар:
- Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларини сақлаш ва сотиш жойлари, шу жумладан ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, дорихоналар.
- Пиротехника буюмлари сақланадиган ва сотиладиган объектлар (иншоотлар, бинолар, қурилмалар).
- Фуқаровий ва хизмат қуролларини, уларнинг ўқ-дориларини сақлаш жойлари.
- Давлат назоратига олиниши керак бўлган портловчи ва радиоактив моддалар ҳамда ёнлаштирувчи нурланиш манбалари сақланадиган жойлар.
- Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкилотларининг кириш объектлари (омборлар, дўконлар).
- Банклар ва уларнинг филиалларининг нақд ва нақдсиз пул айланмалари амалга ошириладиган касса хоналари.
- Архив ҳужжатлари доимий ва вақтинча сақланадиган архив омборлари хоналари, шунингдек давлат органлари ва бошқа юридик шахсларнинг махсус тартиботли объектлари.
- Давлат тарих ва санъат музайлари.
- Умумий ўрта таълим муассасалари.
- Диний ташкилотларнинг объектлари (масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар).
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан белгиланадиган жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган бошқа объектлар.
Юқоридаги рўйхатдаги умумий ўрта таълим муассасалари ва диний ташкилотларининг объектлари "Ташвиш тугмалари" билан жиҳозланади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси "Қўриқлаш" хизмати бўлинмалари томонидан икки томонлама шартномаларга асосан объектларни қўриқлаш билан бир қаторда транзит юкларни, транспортдаги моддий бойликларни, портловчи, радиактив (заҳарли) ва бошқа воситаларини қуролли қўриқлаш-кузатиш амалга оширилиши мумкин.

Рустам МЎМИНОВ,
вилоят Қўриқлаш бошқармаси
13-Алоҳида отряди сафдор ходими


Дата добавления: 24/01/2020 15:56;   Просмотров: 788
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку