Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Пул эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди

Самарқандда Туркия ва Мексика давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

 Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро Ж.Т. фуқаро Ш.А.нинг ишончига кириб, уни Туркия ва Мексика давлатлари орқали АҚШга юбориш учун виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган 16 000 АҚШ долларидан 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 


Дата добавления: 28/09/2023 15:09;   Просмотров: 779
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку