Психотроп дори воситалари қайси вақтда қўлланилади. Бу дорилар бизга нима учун керак? Мутахассисларнинг фикрича кўпчилик фуқаролар, асосан ёшлар бу моддаларнинг аслида нима эканини билмасдан туриб истеъмол қилади ва унга ўрганиб қолади.
Шу боис ҳам психотроп дориларнинг салбий оқибатлари, инсон саломатлигига ножўя таъсири, бу моддаларга ружу қўйиш оқибтида келиб чиқадиган иллатлар ва бир умрлик пушаймонликлар борасида ёшлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Психотроп дорилар асосан шифокор тавсиясига кўра, неврология, тутқаноқ, анкология касалликларида кучли оғриқга қарши ва офтальмологлар томонидан кўз касалликларини аниқлашда ишлатилади. Ушбу дорилар таркибида наркотик моддалар мавжуд бўлиб, улар мамлакатимиз қонунчилигида расман наркотиклар рўйхатига киритилган. Мазкур дориларни жароҳлик операцияларида оғриқсизлантириш мақсадида меъёр билан қўллаш мумкин. Узоқ вақт қўлланилса ёки нотиббий мақсадда фойдаланилса, ўзига нисбатан руҳий ва жисмоний тобеликни юзага келтиради. Бу дориларга ёшларимиз нима учун қизиқмоқда, деган саволга жавоб берадиган бўлсак, гап шундаки, уларни дастлаб истеъмол қилганда киши ўзида фавқулодда куч-ғайрат сезади. Бу, албатта, алдамчи сезги ва фожиали қувватдир, - дейди шифокорлар. Улар бу ҳолат вақтинчалигини, кўп ўтмай организмдаги табиий қобилиятларни емирлишига сабаб бўлишини билишмайди. Илк марта қабул қилингандаёқ қарамлик ҳисси бошланади. Бу дори воситалари аввало жигарни қуритади, инсоний хислатларни ўлдиради, қадриятлар яъни қизиқишлар, ота-она ҳамда ватанга бўлган муҳаббатни сўндиради.
Раҳмат АБДУЛЛАЕВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.