Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Мамлакатимизда бўлганидек, туманимизда ҳам “Тозалаш - Антитеррор” махсус тезкор - профилактик тадбир олиб борилмоқда. Туман давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма олти йиллиги байрами ҳамда вилоятимизда бўладиган “Шарқ тароналари” ўн биринчи халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида туман ҳудудида аҳоли осойишталиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор профилактик ишларни амалга оширдилар.

Жумладан, туман ҳудудларида жойлашган 74 та корхона ва ташкилот, 5992 та уй-жой, 24 та кўп қаватли яшаш уйларнинг ёнғинга қарши техник ҳолати тўлиқ ва қайта текширилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан ёзма кўрсатмалар берилди. Шунингдек, 84 та маҳаллада, 14 та умумтаълим мактаби, 11 та мактабгача таълим муассасаси, 3 та касб-ҳунар коллежи, 6 та кафе, бар, ресторан, 14 та тўйхона ҳамда 34 та умумий овқатланиш масканида ёнғин хавфсизлиги мавзуига доир учрашувлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари Гулобод қўрғонида жойлашган “Амфитеатр” мажмуаси ва “Рустам” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мароқанд” ўйингоҳи атрофидаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, масъул ходимлар ҳамда 843 нафар фуқаро иштирокида ҳам худди шундай тадбир ўтказилиб, аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан газ қувурларига қўлбола ясалган мосламаларни ўрнатиш ҳолатларининг олдини олиш, электр энергияси, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш, носоз газ баллонларни ишлатиш, газ иситиш печларига резинали шланг улаб фойдаланмаслик тўғрисида огоҳлантиришлар берилиб, йўриқномалар тарқатилди.
Шу билан бирга ходимларимиз малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратганмиз. Шу мақсадда “Мароқанд” ўйингоҳи ва “Амфитеатр” мажмуасида туман 11-КЁХК смена шахсий таркиби билан 8 марта ёнғин ўчириш амалий тактик машғулотлари ҳам ўтказилди.

М.ЭСИРГАПОВ,
туман ЁХХ КАТТА ИНСПЕКТОРИ, СЕРЖАНТ


Дата добавления: 18/08/2017 14:30;   Просмотров: 1442
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку